Меню
Қашқадарё
МАСЪУЛЛАРДА МАСЪУЛИЯТ БОРМИ?
Фотонигоҳ
Фаввора ёз кунларида кишига завқ улашади. Қишда эса отилиб турса ҳам унинг ёнига киши йўламайди. Шундан бўлса керак ҳозир фавворалар ўчириб қўйилган.
Аммо Қамашида эмас. Ҳайрон бўлаяпсизми, нега деб ўйлаб? Чунки уни “ўчириб қўйиш” учун масъулларда масъулият бўлиши керак. Ҳа, шундай. Чим қишлоғи ҳудудида, шундоққина Қарши-Шаҳрисабз автойўлининг бўйида отилиб турган фавворани “ўчириб қўйиш” учун унга эга, ҳолатни фаҳмлайдиган фаросатли масъул керак. Боиси, бу фаввора Қарши шаҳри ва бир қатор чўл туманларига ичимлик суви етказиб бериладиган магистраль қувурнинг тешилишидан ҳосил бўлган.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг таъкидлашича, “фаввора” бир неча кундан буён отилиб турибди. Буни ён атрофни сув босиб, катта-катта кўлмаклар пайдо бўлганидан ҳам билиш мумкин.
Энди масъулларга савол: қувурдан ҳар сонияда камида икки литр сув отилиб чиқмоқда. Кунлар, ойлар давомида қанча сув исроф бўлади? Энг оғриқли томони, исроф бўлаётган бу сув учун сарфланаётган маблағ кимнинг чўнтагидан қопланади? Истеъмолчининг эмасми?
БОБУРБЕК