Меню
Қашқадарё
МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТ ДАРСЛАРИ
Ана шундай дарслардан бири вилоят фавқулодда фазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги "Нуристон" академик лицейида ҳам бўлиб ўтди. Унда қутқарувчилар, "Жасорат" медали соҳиби Н.Бойқаев, "Шуҳрат" медали соҳиби О.Ҳайдаров ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан Биринчи Президентимиз ташаббуси билан юртимизда замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, яхши қуролланган, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир миллий армия шакллангани таъкидланди.
Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ҳар томонлама тайёргарликка эга ва армияда чиниқиш мактабини ўтаган, ҳар қандай фурсатда Ватан ҳимояси учун тайёр бўлган бутун бир авлод вояга етди ва мустаҳкам оёққа турди. Шу сабаб бугун миллий армия сафларида хизмат қилиш, Ватан ҳимоячиси деган номга муяссар бўлиш ҳар бир йигит учун юксак шон-шараф ишига айланди.
Тадбирда ўқувчиларга ҳарбий хизмат нуфузи, Қуролли Кучлар ҳарбий салоҳияти ҳамда жанговар тайёргарлигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Айни пайтда ўзини шу муқаддас Ватаннинг асл фарзанди деб билган ҳар бир инсон бугунги тинчликнинг моҳиятини нафақат яхши англаши, балки шунга муносиб ҳиссасини қўшиши зарурлиги, фаровон кунларимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш улкан масъулият экани айтилди.
Дарсда ўқувчи ёшлар қутқарув гуруҳининг замонавий асбоб-анжомлари, техникалари билан яқиндан танишишди, фавқулодда вазиятда қандай ҳаракатланиш хусусида зарур маълумотларга эга бўлишди.
Нодирбек АБДУЛЛАЕВ,
вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хизматчиси