Меню

Қашқадарё

16.01.2018 1734

“МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ!”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги кўрик-танлов ҳам шундай эзгу мақсадга хизмат қилади.

Қарши санъат коллежида вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармаси, тасарруфдаги ташкилот ва таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик-танловнинг вилоят босқичи якунланди. Унда ҳудудий босқичдан муваффақиятли ўтган 30 ижрочи ўзаро беллашди.

- Иштирокчилар ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар, миллий армиямиз салоҳияти, қудратини тараннум этувчи, мардлик, жасорат ва саф қўшиқларини жонли ижро этишди, - дейди вилоят маданият бошқармаси мутахассиси Фарҳод Турсунов. – Баҳолашда мусиқий шакл жиҳатлари, матн савияси, овозни ишлатиш маҳорати, саҳнада ўзини тутиш, мусиқанинг миллийлиги ва либослар ҳамоҳанглиги эътиборга олинди.

Якуний натижаларга кўра, 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида  2-ўрин Миришкор туманидан Жавоҳир Шукуровга, 3-ўрин Қарши туманилик Исломбек Икромовга насиб этган бўлса, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида 2-ўринни Қарши туманидан Тоҳир Омонов, 3-ўринни Касби туманилик Абдуғофур Давронов қўлга киритди.

Ғолибликка даъвогарлар томонидан ижро этилган асарлар тегишли Низом талабларига тўлиқ жавоб бермаганлиги сабабли ҳар иккала гуруҳда ҳам 1-ўринга муносиб ижрочи топилмади.

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Б.ЎКТАМ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!