Меню

Қашқадарё

02.06.2016 2445

МАРАФОН: ЁШЛАР ЧЕКИШГА ҚАРШИ

Қарши олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи олдидан Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи кириш қисмидаги ёзги саҳнагача бўлган масофада ташкил этилган марафонда Қарши шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ва кўнгиллилардан иборат 600 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган марафоннинг марра чизиғига биринчи бўлиб Қарши олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жуманазар Абдураҳмонов етиб келган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Наврўзбек Хушвақтов ҳамда Акбар Ҳазратқулов эгаллади. Қизлар ўртасида эса Заҳро Нуримова, Шаҳло Ноилова ва Сетора Ҳазратқулова юқори уч ўринни банд этишди.

Ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан махсус диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Марафондан сўнг намойиш этилган концерт дастури ёшларнинг кўтаринки кайфиятига ҳамоҳанг бўлди.

АЗИЗБЕК

Суратда тадбирдан лавҳа

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!