Меню

Қашқадарё

02.10.2018 1536

МАНСАБДОР ШАХСЛАР ПОРА ОЛИШИГА ҚАНДАЙ ОМИЛ ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТДИ?

Масъулиятли лавозимда ишлаб келган ушбу шахслар шахсий манфаатлари йўлида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишган, аҳолини, айниқса, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ўрнига шахсий манфаатдорлик олиш йўлида жирканч ишга қўл уришган.

Масаланинг ушбу жиҳатлари вилоят ҳокимлигида Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шаҳар, туман студиялари орқали ушбу тизимлар қуйи бўғинлари вакиллари қатнашган йиғилишни вилоят ҳокими, комиссия раиси Зафар Рўзиев бошқариб борди.

Селектор йиғилишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари, ходимлари ҳамда    бошқа масъулларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, мансабдор шахслар ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан бажариши, коррупция учун шарт-шароит яратадиган ҳар қандай ҳаракатдан ўзини тийиши шартлиги қайд этиб ўтилди.

Ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани, хусусан, ҳокимлик аппарати, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятини назорат қилишни сусайтириб юборганликлари сабабли Муборак тумани ҳокими Ғ.Джавлиев, Қарши шаҳар ҳокими Ж.Фозилов, вилоят  молия бошқармаси бошлиғи А.Шукуров, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош  бошқармаси бошлиғи И.Аманов, вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи     О.Худайназаров ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи К.Янгибоевга огоҳлантириш берилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.

Б.САЙФИЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!