Меню

Қашқадарё

14.12.2023 9839

Малайзиялик сайёҳ йўқотган қимматбаҳо узук чангюткич ичидан чиқди

Парижда йўқотилган қиймати 750 минг евролик бриллиант кўзли узук чангюткич ичидан топилди, дея хабар тарқатган Daily Mail манбаси.

Нашрнинг ёзишича, малайзиялик аёл ўзининг қимматбаҳо безак буюмини Франция пойтахтидаги элита меҳмонхонада йўқотган. Буни билгач, у маҳаллий полиция идорасига мурожаат қилган. Аёл ҳуқуқ-тартибот ходимларига топширган аризасида узукни хонада қолдириб, ўзи дўконга чиққани ва қайтиб келса, заргарлик маҳсулоти жойида йўқлигини баён қилган.

Меҳмонхона маъмурияти на узук ва на унинг эгаси бўлган мижоз ҳақидаги тафсилотларни очиқламаган, лекин йўқолган заргарлик буюми ўша куниёқ топилганини маълум қилган. Уни чангюткич ичидан топишган. Аммо саёҳатчи узугини ҳали қайтариб олмаган - аёл Лондонга учиб кетган, шунинг учун қимматбаҳо буюмни полиция қабул қилиб олган.

 "Бизнинг мижоз бу янгиликдан хурсанд", дейилади меҳмонхона баёнотида.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!