Меню

Қашқадарё

04.08.2020 1394

Мактаб ва боғчаларда қарийб 3,5 миллиард сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаб берилмаган

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси вилоят халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари, уларнинг туман (шаҳар) бўлимларида таҳлил қилинди.

Таҳлил якунларига кўра, 693 та қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйилгани аниқланди.

Хусусан, 550 нафар халқ таълими ва 134 нафар мактабгача таълим бўлимлари ходимларига жами 3 миллиард 483 миллион 444 минг сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаб берилмагани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 28 та тақдимнома киритилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!