Меню
Қашқадарё
Мактаб директорлари бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этади
Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 1 СЕНТЯБРДАН АМАЛДА
Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантиради ва эълон қилиб боради.
Бу ҳақдаги кўрсатма Президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.
Умумий ўрта таълим муассасалари ушбу рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилиб, шу асосда уларда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжат билан ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:
халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
қўшимча хизмат кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағларни яширган, шунингдек, ходимларга норасмий иш ҳақи тўлаган халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.