Меню

Қашқадарё

22.12.2020 1871

Махсус мактаб-интернат ўқитувчиси 30 миллион сўм пул мукофоти ва Дубайга бориш йўлланмасини қўлга киритди

Жорий йилда фаолият бошлаган ташкилот - Ўқитувчилар ассоциацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда "Устоз - 2020" кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов 6 номинация бўйича уч босқичда ташкил этилди. Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент шаҳрида танловнинг учинчи - республика босқичи бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатлари доирасида "Меҳридарё устоз" йўналишида Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернат ўқитувчиси Азамат Холиқов ғолибликни қўлга киритиб, 30 миллион сўм пул мукофоти ва Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро ўқитувчилар форумида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!