Меню

Қашқадарё

02.07.2019 1902

МАГИСТРЛАРГА ДИПЛОМ ТОПШИРИЛДИ

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда замонавий билимларни пухта эгаллаган юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу борада барча шарт-шароитлар муҳайё қилиб қўйилганлигини алоҳида таькидлашди.

Магистратура бўлими бошлиғи  Ўткир Тошевнинг айтишича, олийгоҳни жорий йилда 13 та мутахассислик бўйича 55 нафар магистр тамомлаётган бўлса, уларнинг ҳаммаси иш билан таъминланган. Ўнга яқини университетнинг ўзида қолиб, илмий ишларини давом эттиришади. Улар сафида "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичи ғолиби, ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги магистранти Сурайё Шодиева ҳам бор.

- Устозларимдан миннатдорман, - дейди у ҳаяжон билан. - Илмий ишимнинг қамров доираси кенг бўлганлиги учун университетда қолиб, уни давом эттиришимни  айтишди.  Изланишларим келажакда ўзбек адабиётининг хорижий ихлосмандлари кўпайишига оз бўлсада хисса қўшади, деган умиддаман. 

Бундан ташқари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида ҳам магистратура йўналишида 2018/2019  ўқув йилига оид ўқув режа ва дастурларни  тугатган,  якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли  ўтган ёшларга магистрлик дипломларини топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини 10 та мутахассилик бўйича 55 нафар магистр тугаллаган бўлса, ТАТУ Қарши филиалидан 2 та йўналишда таҳсил олган 5 нафар магистрлар "учирма" бўлди.

З.НАЗИРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!