Меню

Қашқадарё

10.03.2020 1055

МАДИНА НОРЧАЕВА ВА БЕГОЙИМ ОЛИМЖОНОВА - ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОҲИБАЛАРИ

Мукофот муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган иқтидорли қизлар рўйхати эълон қилинди.

Нуфузли мукофот билан тақдирланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

Норчаева Мадина Норчаевна - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси.

Олимжонова Бегойим Мансур қизи - Шаҳрисабз туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси.

Айтиш жоиз, мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида топшириладиган ушбу мукофот соҳибаларининг ҳар бирига совриндорлик дипломи ва кўкрак нишони билан бирга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ҳам берилади.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!