Меню
Қашқадарё
14.02.2017
2028
МАҚСАД — СОҲАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Семинардан кўзланган асосий мақсад фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кредитлаш тизими, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда маҳсулот экспортини ташкил этиш, божхона расмийлаштируви, шунингдек, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни соҳа вакилларига тушунтиришдан иборат.
Семинарда адлия, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, вилоят прокуратураси, Марказий банк, Ўзбекистон фермерлар кенгаши, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти, ҳудудий Божхона бошқармаси мутасадди раҳбарлари ва етакчи мутахассисларининг маърузалари тингланди.
Ўқув-семинар очиқ мулоқот тарзида кечди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Майсара ҚЎЙЛИЕВА