Меню

Қашқадарё

20.09.2018 1762

“МАҚОМ НАЗАРИЯСИГА ДОИР МУҲИМ МАНБА” АСАРИ ЧОП ЭТИЛДИ

Бундан ташқари, мумтоз мусиқашуносликнинг ўзига хос лексикаси ва атамалари ҳам борки, улар маълум тушунтиришларни тақозо этади.

Шунга кўра китоб 3 қисмга: мусиқий тафаккур тадрижи, “Рисолаи мусиқий” таржимаси, мумтоз мусиқашунослик сўзлигидан иборат қилиб тасниф этилган.

- Мусиқанинг инсон онги, тафаккури ва руҳига жуда катта таъсир кучи борлигини Жомий яхши англаган ҳамда ўз рисоласи билан унинг анъанавий ривожланиш йўлини кўрсатиб берган, - дейди муаллиф. – У мусиқани “роз”, “нақши дилнавоз” сифатида тавсифлаб, “таҳсил орасида у илм билан ҳам бир оз шуғулланиб, мусиқий илми таълимида оҳанг тузиб хотирани равшанлаштирган эдим”, дейди. Шуни ҳам қайд этиш керакки, Жомий ўз эътиқодида Нақшбандга эргашган, бу унинг мусиқага муносабатида ҳам кўринади. Бу ҳақда шундай ҳикоя бор:  бир куни унинг ёнига чилдирма ва най билан созандалар келади. Дарвешлар ғазабланиб, уларнинг дунёвий мусиқаларини оғир гуноҳ ҳисоблаб, муҳокамага киришишади. Нақшбанд эса бамайлихотир ижрони тинглайди ва дейди: “Мо инкор намикуним ва ин кор намикуним” (мазмуни: “Биз инкор қилмаймиз ва бу иш (ин кор)ни қилмаймиз). Бинобарин, Абдураҳмон Жомий мусиқадан тўғри истифода қилинса, у инсон руҳига фойдали эканини эътироф қилган.

Китоб мақом илми ва амалиёти билан шуғулланувчи мутахассислар ва мумтоз мусиқамиз таълимида  машғул ёшлар учун мўлжалланган.

Б.САЙФИЕВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!