Меню

Қашқадарё

01.12.2022 7197

Маҳбуслар сони йил давомида қарийб уч минг кишига кўпайди

Франциядаги маҳбуслар сони 73 минг кишига яқинлашиб, бу борада янги рекорд қайд етилди.  Бу ҳақда France Presse манбаси хабар тарқатган.

"Қамоқхоналарда сақланаётган одамлар сони тарихдаги энг юқори кўрсаткичдан ошди", дейилади хабарда.

Келтирилган маълумотларга кўра, мамлакатда қамалганлар сони йил давомида қарийб уч минг кишига кўпайиб, 72,8 минг нафарни ташкил этган. Ахлоқ тузатиш муассасалари эса максимал сиғимига нисбатан 120  фоизга тўлган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 115,4 фоизни ташкил қилган эди. Жой етишмовчилиги натижасида 2 минг 200 нафарга яқин киши полдаги тўшакларда ухлашга мажбур.

Материалда айтилишича, маҳкумларнинг 3,5 фоизини аёллар, 0,8 фоизини вояга етмаганлар ташкил этади. Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш муассасаларида турганларнинг қарийб тўртдан бир қисми "суд ҳукмини кўтаётган, демак, ҳали айби исботланмаган судланувчилар ҳисобланади".   

Аввалги рекорд 2020 йилнинг март ойида қайд этилган, деб ёзади манба. Ўшанда 72,5 минг нафарга яқин киши жазони ижро этиш тизими муассасаларида сақланган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!