Меню

Қашқадарё

03.12.2019 1015

МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛДИ

 

Ўқув курси

Вилоят ҳокимлигида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул ўқув курси ўтказилди.

Беш кун давом этган жараёнда ташқи савдо масалалари ва маҳсулот экспортини амалга ошириш тартиб-тамойилларини ўрганишга қизиқиш билдирган 20 нафар тадбиркор иштирок этди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги тегишли қарори билан ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган эди, - дейди Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси мутахассиси Ҳуснора Жумаева. -  Шунга асосан, барча ҳудудларда бундай ўқув курслари ташкил этилмоқда. Вилоятимизда ўтказилган ўқувда ҳам иштирокчилар чет эллик харидорлар билан музокаралар ўтказиш тартиби, экспорт шартномаси тузиш, транспортда юкни етказиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, божхона қонунчилиги ва шу каби мавзулар бўйича ўз билимларини оширишди.

Ўқув курси якунида барча қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!