Меню
Қашқадарё
МАҲАЛЛИЙ БОЗОР УЧУН ЯНГИ МАҲСУЛОТ
Кичик бизнес
Шаҳрисабз тумани Лолистон маҳалласида яшовчи Дилобар Ашуралиева ўз бизнесини йўлга қўйишга улгурган ёш ташаббускорлардан бири. Ўтган йили "TURON COMPOSITE GROUP" маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, фаолият бошлаган тадбиркор қиз айни вақтда қурилиш бозори учун муҳим маҳсулот - композит арматуралар ишлаб чиқармоқда.
- Мақсадим ҳақида яқинларимга айтганимда, улар ҳам мени қўллаб-қувватлашди, - дейди у. - Шундан сўнг ўзимга ишончим янада ортиб, бу лойиҳани амалга оширишга киришдим. Тижорат банкидан 400 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, зарур технологияни харид қилдик ва ҳар хил ўлчамдаги композит арматуралар ишлаб чиқаришни бошладик.
Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот вилоятимиздаги барча туманлар, шунингдек, қўшни вилоятдаги истеъмолчиларимизга ҳам буюртма асосида етказиб берилаяпти.
Дилобар Ашуралиева келгусида бошқа турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштириб, фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган суратлар.