Меню

Қашқадарё

28.07.2016 2638

МАҲАЛЛАМИЗ ПАҲЛАВОНЛАРИ

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа асосида иқтидорли ёш курашчиларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳалоллик, бағрикенгликни ўзида мужассам этган миллий спорт турини кенг тарғиб қилиш мақсад қилинган.

Мусобақада турнирнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 80 нафардан зиёд ўғил-қиз олтита вазн тоифасида беллашди. Қизғин ва муросасиз руҳда кечган баҳсларда Қарши шаҳрилик Шаҳзод Насимов, Шаҳрисабз туманидан Диёр Яҳёев, Қарши туманидан Сардор Ҳазратқулов, китоблик Азиза Бўронова, чироқчилик Муқаддам Бегимқулова, миришкорлик Гулзода Ибрагимова ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканликларини исботлашди.

Fолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!