Меню

Қашқадарё

15.02.2019 1668

МАҲАЛЛА РАИСЛИГИГА САЙЛОВДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШ БОР?

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари,    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидландики, фуқаролар йиғини   раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишнинг қонуний асосларини билиш, унга риоя этиш - бугунги кун талаби. Бу борада ОАВ ходимлари алоҳида ўрин тутади. Чунки жамоатчиликнинг сайловга оид билимлари ОАВдаги тарғиботлар таъсир даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бунинг учун сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларни билиб, англаб олиш керак.

-  Аввал маҳалла раисининг ваколат муддати 2,5 йил бўлиб, бу муддат  уларга ўз  билим  ва бошқарув  қобилиятини тўлиқ намоён этишга  имконият бермаётган эди, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунпўлат    Норбоев. - Шунингдек, раислар фуқаролар вакиллари йиғилиши томонидан  сайланарди. Бунда сайловчилар номидан атиги 50-80 нафар вакил овоз берарди.    Бошқа  фуқаролар  баъзан бундан бехабар  қолаётган, ўз  фикрини билдира олмаётганди. Яна бир  жиҳати, сайлов очиқ овоз бериш йўли  билан ўтказилгани боис фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин  билдириш имконияти чекланганди. Қонундаги ўзгаришлар натижасида маслаҳатчиларнинг раис (оқсоқол) билан бир  вақтда  сайланишининг олди олинди. Эндиликда Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи алоҳида республика комиссияси тузилади. Бундан кейинги сайловларда яширин овоз берилади. Фуқаролар  йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар  йиғини  раиси лавозимига номзодлар тўғрисида ахборот барча вилоятларнинг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари  фаолиятини мувофиқлаштириш  бўйича  кенгашлари расмий веб-сайтларига сайлов  ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.

Шунингдек, семинарда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳларнинг тузилиш тартиби ва вазифалари тўғрисида тушунчалар берилди.

Саволларга мутахассис-экспертлар томонидан жавоб берилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

М.КОМИЛОВ олган суратлар

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!