Меню

Қашқадарё

19.11.2019 1139

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ

Кўрик-танлов

Қарши шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Низомга  кўра, иштирокчилар  уч  шарт  асосида  беллашишди.  Дастлаб ҳудуднинг  демографик  кўрсаткичлари  ва коррупцияга қарши  кураш бўйича тақдимотлар намойиш этилди.  Сўнг тегишли  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан  маҳалла  фаоллари  қай даражада  хабардор  экани  савол-жавоблар  орқали  синовдан  ўтказилди. Якуний  шартда  эса порахўрлик,  тамагирлик каби иллатлар саҳна кўриниши ёки видеоролик шаклида жонли, таъсирчан усулда акс эттирилди.

Шунга  кўра,  энг юқори балл тўплаган Китоб туманидаги Қорабулоқ  маҳалласи  вакили Алишер Расулов биринчи,  Косон туманидаги Мудин маҳалласидан келган Машҳура Худойбердиева иккинчи ва Яккабоғ туманидаги  Чумич  маҳалласи номидан иштирок этган Бобур Эшдавлатов учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва  совриндорларга  ташкилотчиларнинг  диплом  ва  эсдалик совғалари топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!