Меню

Қашқадарё

08.02.2021 1459

М-39 йўли ёқасида янги шаҳарча бунёд этилади

Деҳқонобод туманида халқаро аҳамиятдаги М-39 магистрал автомобиль йўли ёқасида Карвон йўли шаҳарчасининг қурилиши мўлжалланаяпти.

Бу ҳақда хабар тарқатган Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг матбуот хизмати тадбиркорларга мурожаат этиб, мазкур шаҳарчада ўз бизнесига эга бўлиш ва меҳмонхона, кемпинг, ошхона, яшил бозор, логистика маркази, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мажмуаси, маиший хизмат уйи, тиббиёт клиникаси ва соғломлаштириш маркази қуришни таклиф қилмоқда.

-Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, Бўстон маҳалласи ҳудудида қад ростлайдиган бу шаҳарчанинг майдони тахминан 100 гектарни ташкил этади, - дейди туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими масъул ходими Шерзод Раҳимов. – Унинг объектлари халқаро аҳамиятдаги М-39 автомобиль йўлининг икки томонида, чамаси 2 километрлик масофада бир-бирига уйғун равишда жойлашиб, аксариятида бу автомагистралдан ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар, шу жумладан, чет элликларга хизмат кўрсатилади. Шаҳарчанинг барпо этилиши туманда сервис соҳасининг жадал ривожланиши ва кўплаб маҳаллий ёшларнинг иш билан банд бўлишини таъминлайди. 

Шу ўринда эслатиш жоизки, халқаро аҳамиятдаги М-39 Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз автомобиль йўли Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтиб, Европани Осиё билан боғлаб турувчи йирик транспорт йўналишларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!