Меню

Қашқадарё

30.11.2020 1829

Лойиҳа қиймати 2,5 миллион доллар

Косон туманида Бирлашган Араб Амирликлари инвестицияси иштирокида қўшма корхона ташкил этилмоқда. Бу ҳақда маълум қилган туман ҳокимлиги ахборот хизматининг қайд этишича, лойиҳа қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада нефть-газ ускуналари (двигатель, турбина, задвижка ва бошқалар)ни таъмирлаш ҳамда келгусида зарур эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш цехи фаолият бошлаши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Қашқадарёда нефть-газ ускуналарини таъмирловчи заводлар фаолияти мукаммал эмас. Бу борада одатда мутахассисларимиз ҳорижга мурожаат қилади. Натижада кўп вақт ва маблағ кетади. Косонда барпо этилаётган корхона эса бу муаммоларга барҳам беради.

Ҳозиргача 1 миллион АҚШ доллари эвазига бино-иншоотлар қуриб битказилиб, Туркиядан дастлабки ускуналар – 100 минг долларга юк кўтариш кранлари келтирилган.

Лойиҳа 2021 йилнинг дастлабки чорагида ишга тушиши кутилмоқда. Бунинг натижасида йилига 8,1 миллиард сўмлик замонавий техник хизматлар бажарилиб, 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!