Меню

Қашқадарё

10.02.2022 1354

"ЛОЙ-ДОД" КЎЧАЛАР...

Фотоайбнома

Сарлавҳани ўқиб, "газетада хато кетибди" деб ўйлаётгандирсиз. Унчалик эмас. Аслида, бундай кўчаларни кўрганда, одамлар "дод!" деб юборишади. Аммо Қарши шаҳрининг Мағзон маҳалласидаги Соҳибкор кўчасида яшовчилар "вой-дод!" дейишдан олдин лойдан ўтиб олишларига тўғри келади.

Шаҳарда майда кўчалар ҳам асфальт кўрган, обод бўлган бир пайтда Соҳибкор негадир масъулларнинг эсидан чиқиб қолган. Энг қизиғи, Мағзон маҳалласи 2021 йилда "Обод маҳалла" дастурига тушган эди. Келиб-келиб шу кўчага маблағ етмай қолганми, дейсиз. Ҳатто симёғочлар ҳам эски ҳолича - ғарибгина.

Бизнингча, ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Суратларнинг ўзи ҳамма гапни айтиб турибди.

Б.ШОВҚИЛОВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!