Меню

Қашқадарё

25.02.2022 1746

“Лочин” – вилоят ҳокими кубоги соҳиби

Футбол

Футбол бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган турнир якунланди. Унда Қарши давлат университетининг “Лочин” жамоаси бош совринни қўлга киритди.

“Ҳоким кубоги-2022” мусобақасига 16 февараль куни старт берилган эди. Унда қатнашиш истагини билдирган 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Муросасиз кечган саралаш ўйинларида энг яхши натижа кўрсатган ҚДУнинг “Лочин” ва пойтахтнинг “Микрокридетбанк” жамоалари финалда учрашди. 

Кеча университет стадионида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳснинг голларга бой бўлган асосий бўлимларида ғолиб номи аниқланмади: ҳисоб 5-5. Пенальтилар сериясида эса талабалар жамоаси банкирларни 5-4 ҳисобида мағлуб этишга эришди.

Шундай қилиб, Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган “Ҳоким кубоги-2022” турнири бош соврини Қаршида қолди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.   

Ўз мухбиримиз

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!