Меню

Қашқадарё

06.07.2023 4097

Қўлланилиши мажбурий бўлган ўлим жазосига тортадиган жиноятлар сони қисқартирилди

Малайзияда 4 июлдан кучга кирган янги қонунга кўра, қатор жиноятлар, жумладан, давлатга хиёнат учун қўлланилиши мажбурий бўлган ўлим жазоси бекор қилинди, деб ёзади ТАСС манбаси.

Аввал мамлакатда 33 турдаги жиноят учун қўлланилиши мажбурий бўлган ўлим жазоси амал қилган. Янги қонун ушбу жазони 12 турдаги, жумладан, терроризм, гиёҳвандлик воситалари савдоси, қасддан одам ўлдириш ва давлат раҳбарига суиқасд учун қўлланишини бекор қилади.

Бундан ташқари, ўлдиришга суиқасд қилиш, одам ўғирлаш ва қурол савдоси каби етти турдаги жиноят учун ўлим жазоси бутунлай бекор қилинган.

Янги қонунчиликка кўра, ўлим жазосини қўллаш ҳақидаги қарор судлар томонидан қабул қилинади. Энг кўп қамоқ жазоси чегараси 40 йилдан 30 йилга қисқартирилади. Агар шахс ўлим жазосини кўзда тутувчи модда билан қамоққа ҳукм қилинган бўлса, янги ҳуқуқий база доирасида у ҳам камида 12 марта қамчиланади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!