Меню

Қашқадарё

08.10.2021 1903

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ “ЛИЦЕНЗИЯ” АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Бугун мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, соддалаштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 17 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Унга кўра, эндиликда фақатгина фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади. Лицензиялаш билан боғлиқ бошқа тартиблар эса барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилиши назарда тутилган.

Шунингдек, юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди, бунда аввал олинган лицензия ва рухсатномаларда филиаллар манзиллари кўрсатилади холос.

Филиаллар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилиши мумкин.

Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжатлар ва хабарномалар реестри фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

С.ЧУЛИЕВ,

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!