Меню

Қашқадарё

08.06.2023 4786

Қўлига тикан кирган эркак бармоғидан айрилди

Қўлига кирган зирапча билан тўрт кунни ўтказган британиялик эркакнинг бармоғи ампутация қилинди, деб ёзади Mirror манбаси.

Алан Блейкнинг айтишича, зирапча олиб ташланганидан сўнг бармоғи шишиб, қаттиқ оғрий бошлаган. У борган шифохонада эркакка зарур ёрдам кўрсатилиб, дори ёзиб берилган. Аммо эртаси куни тонгда британияликнинг аҳволи ёмонлашган. Унинг тана ҳарорати кўтарилган ва юрак уриши тезлашган, бироқ шифокорлар ҳеч қандай хавф йўқлигини айтиб, уни тинчлантирган ҳамда бармоғини боғлаб, яна уйига қўйиб юборган. Вазиятдан хавотирланган Алан Блейк шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

Шифохонада ундан елкасига қадар тарқалишга улгурган инфекция топилган. Шикастланган бармоғи тўқималари аллақачон ўлиб бўлгани учун уни ампутация қилишга тўғри келган.

"Ўша пайтда бармоғим яшил тусга кирган, тошдек қаттиқ бўлиб қолганди ва жуда оғрирди", деб эслайди Алан Блейк.

Амалиётдан сўнг у дастлаб мурожаат қилган шифохонасини вақтида керакли ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатмай, ампутацияга сабаб бўлганликда айблаб, судга берган. Бундан ташқари, эркак энди гольф ўйнай олмаслигидан ёзғирган.

"Мен бир ҳафта ичида соғлом одамдан бармоғи йўққа айландим", деган у.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!