Меню

Қашқадарё

10.03.2022 1360

ЛЕВАНДОВСКИ РЕКОРД ЎРНАТДИ

Футбол

     Европа чемпионлар лигасининг нимчорак (1/8) финал босқичида Германиянинг "Бавария" клуби Австриянинг "Зальцбург" жамоаси устидан йирик – 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Аслида “Бавария”нинг бу ғалабаси унчалик муҳим янгилик эмас, лекин у жамоа ҳужумчисининг шу ўйинда рекорд қайд этиши билан аҳамиятлидир. Гап шундаки, Роберт Левандовски учрашувнинг 12, 21 ва 23-дақиқаларида гол уриб, Европа чемпионлар лигаси ўйинларида энг тезкор хет-трикка эришган футболчи сифатида тарихга айланди.

Икки ўйин натижасига кўра, “Бавария” кейинги босқичга чиқди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!