Меню

Қашқадарё

19.03.2021 2014

Қўл жанги бўйича ички ишлар ходимлари устун келди

Осойишталигимиз посбонлари, тинчлигимиз кафолати саналган ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб келинади. Бу ўз навбатида ходимларнинг жисмонан бақувватлиги ҳамда жанговар шайлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти вилояти кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркиби ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда 6 жамоадан 80 дан ортиқ спортчи ўзаро беллашди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлган мазкур мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари 2- ҳамда Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм спортчилари 3-ўринни эгаллашди.

Ўз вазн тоифасида пешқадам бўлган спортчи ва жамоалар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!