Меню
Қашқадарё
КУН ТАРТИБИДА: СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
Ўзбекистон Республикаси Ташкилотлараро Эксперт Кенгаши (ТЭК) ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда ТЭК аъзолари, вилоят соғлиқни сақлаш, ички ишлар, молия бошқармалари, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, вилоят сил касалликлари диспансери, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида ОИВ инфекцияси, сил ва безгак касалликларининг тарқалиши, эпидемиологик ҳолати таҳлил қилинди. Ушбу касалликларга қарши кураш чора-тадбирларини амалга оширишда Глобал фонд лойиҳасининг ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ўрни, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик самаралари хусусида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, давра суҳбатида юқорида қайд этилган касалликлар профилактикаси бўйича соҳада мавжуд камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, вилоятда ОИВ/ОИТС касаллигининг асосан меҳнат мигрантлари ўртасида учраётганлиги, шаҳарларда ва қишлоқ жойларда, айниқса, ёшлар орасида ОИВ инфекцияси, сил ва безгак касалликлари профилактикаси борасидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлиги қайд этилди.
Давра суҳбати қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.
Шоҳиста БОЗОРОВА