Меню

Қашқадарё

09.01.2018 1859

КУЛ ТАГИДАГИ УЧҚУН КЎЗГА ТАШЛАНМАЙДИ

Умрнинг узуни яхши, зиёфатнинг эса қисқаси.

* * *

Фикр кўрлиги кўз кўрлигидан ёмонроқ.

* * *

Қарғани нишонга олсалар, типратиканга тегибди.

* * *

Кўп бил – кам гапир.

* * *

Кул тагидаги учқун кўзга ташланмайди.

* * *

Тушдан сўнг иссиқ бўлмас,

Ўлимдан сўнг қувонч.

* * *

Уқмаган одамга гапириш емни сигирнинг шохига тутгандай гап.

* * *

Қулоқ алдамчи, кўз - ишонарли.

* * *

Одамни бошга иш тушганда синайдилар.

* * *

Аҳмоқ одам еб-ичганини гапиради,

Ақлли одам кўриб-эшитганини.

* * *

Қўл ишласа, оғиз ҳам ишлайди.

* * *

Чироқ ўз тубини ёритолмайди.

* * *

Қиш илиқ бўлса ҳам – қиш.

* * *

Одамнинг тили тошни ҳам ёради.

* * *

Бойлик – илк бўронгача, ботир – илк ўққача.

* * *

Ёмғирдан сўнг қуёш куйдиради, ёлғондан сўнг – уят.

* * *

Бир қўлтиққа икки тарвуз сиғмас.

* * *

Бўйин кўтарса, бошнинг каттаси яхши,

Танани кўтара олса, оёқнинг кичиги яхши.

* * *

Арқон ингичка еридан узилади.

* * *

Шамолнинг охири – бўрон,

Ўйин-кулгининг охири – ғавғо.

* * *

Туҳматда ҳақиқат йўқ, ёлғонда яхшилик.

* * *

Қурбақа қанчалик сакрамасин, ўз ботқоғидан чиқолмайди.

* * *

Ўзи йиқилган гўдак йиғламас.

* * *

Бургага қарши найза кўтармайдилар.

* * *

Кўрлар юртида кўзингни юм,

Оқсоқлар юртида оёғингни судраб бос.

* * *

Йиқилган ерга суяниб ўрнидан туради.

* * *

Томчи уммонни тоширар.

* * *

Эртанги қуйруқдан бугунги ўпка яхши.

* * *

Кесилган дарахт тик турмас,

Айтилган сўз унутилмас.

* * *

Аҳмоқ қоровулдан ақлли ўғри афзал.

* * *

Ақлли билганини юрагида сақлайди, аҳмоқ эса тилида.

* * *

Товуши баланд ит қопмайди.

 

ХУРШИДА тўплади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!