Меню

Қашқадарё

05.05.2016 2732

КУЧЛИЛАР БАҲСЛАРНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақанинг нуфузи юқори бўлиб, унинг соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Буни турнир бош соврини учун жаҳоннинг 24 давлатидан келган 70 нафарга яқин етакчи ва тажрибали теннисчи кураш олиб бораётганидан ҳам англаш мумкин. Мусобақада баҳслар ҳам яккалик, ҳам жуфтлик асосида кечаётгани унинг янада қизиқарли ўтишини таъминламоқда.

- Қарши шаҳрида ўтказилаётган бу мусобақа юқори савияда ташкил этилган, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Пётр Лебедь. – Энг муҳими, турнирга жаҳоннинг кучли теннисчилари ҳам қатнашмоқда. Бу эса баҳсларнинг қизиқарли ва кескин руҳда ўтишини таъминлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни старт олган мусобақа ғолиблари номи 6-7 май кунлари ўтказиладиган финал баҳсларидан сўнг маълум бўлади.

А.НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!