Меню
Қашқадарё
18.01.2024
3912
Кучли рақобат машҳур компания капиталлашувига жиддий таъсир кўрсатди
Tesla жорий йилнинг дастлабки икки ҳафтасида бозор қийматидан 94 миллиард доллар йўқотди ва бу Илон Маск компаниясининг биржага чиққанидан буёнги энг ёмон кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатган.
Манба маълумотларига кўра, Америка компанияси акциялари қиймати кескин тушиб кетиши Хитой томонидан рақобатнинг кучайиши ва автомобилларга талабнинг пасайиши билан боғлиқ.
Қайд этилишича, Tesla 2023 йилда ўз капиталлашувини икки баравар оширган, бироқ автомобиллар ижараси бўйича йирик субъектлардан бири Hertz Global Holdings Inc. электромобиллардан воз кечгани ҳақидаги хабарлар ортидан компания акциялари қиймати кескин тушиб кетди.