Меню

Қашқадарё

23.05.2024 3414

Кучли геомагнит бўронлари эҳтимоли кейинги йил охиригача сақланиб қолади

 

Қуёшдаги ғайриоддий кучли чақнашлар нафақат Ерда ранг-баранг қутб ёғдусини келтириб чиқаради, балки сайёра аҳолиси учун ҳам бевосита хавф туғдиради. Бу ҳақда Европа космик агентлиги экспертлари маълум қилган.

Мутахассислар сўзларига кўра, геомагнит бўронларининг соғлик учун салбий таъсири Қуёшдаги чақнаш пайтида сайёрамизга тушадиган радиацияси билан боғлиқ. Ер магнит майдони билан ҳимояланган бўлсада, энергия оқими орбитада жойлашган космик станциялар экипажлари учун хавфли бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, кучли қуёш бўронлари пайтида радиация йўналиши Шимолий қутб яқинидан ўтган самолётлар фюзеляжи тирқишларидан ўтиши мумкин. Шу сабаб баъзида авиакомпаниялар хавфсиз ҳудудлар орқали айланиб ўтиши учун лайнерлари ҳаракатларини таҳрирлайди.

Шу билан бирга геомагнит бўронлари кучли заряд кучланиши ва қуввати билан сунъий йўлдошлар ва электр тармоқларини ишдан чиқаради, электрон тизимларга ортиқча юкланиш беради. Бу эса алоқа, навигация ва электр таъминотида кенг қамровли узилишларни келтириб чиқариши мумкин.

Европа космик агентлиги вакилларининг қўшимча қилишича, кучли геомагнит бўронлари эҳтимоли кейинги йил охиригача сақланиб қолади, чунки Қуёш ўзининг 11 йиллик ёзги фаоллик циклининг чўққисига эндигина яқинлашмоқда.  

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!