Меню

Қашқадарё

23.04.2016 2580

КУБОК МУНОСИБ ЖАМОАГА ТОПШИРИЛДИ

Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали ҳамда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгашлари ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнир ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида маданий спорт алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини оммавий спорт турларига  кенгроқ жалб этиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этишни кўзда тутади.

Якуний натижаларига кўра, Қарши олимпия захиралари коллежи жамоаси биринчи, Косон педогогика-иқтисодиёт коллежи жамоаси иккинчи, Яккабоғ агросаноат коллежи жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

 Қизғин ва муросасиз беллашувларга бой бўлган турнир якунида ғолиб жамоага “Камолот” кубоги ва эсдалик    совғалари топширилди.

Замира РЎЗИЕВА.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!