Меню
Қашқадарё
Косонда вирусология лабораторияси очилди
Косон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида вирусология лабораторияси иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлим бош врачи Раҳима Авилованинг айтишича, лабораторияга 600 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ПЗР аппарати, 2 та биошкаф, экспресс-тест ва бошқа керакли тиббий воситалар келтирилди.
Вирусология лабораторияси таъминоти эса Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан молиялаштирилади. Лаборатория ишга тушиши орқали эса 4 та иш ўрни яратилиб, мутахассислар Тошкентда тажрибали шифокорлардан иш ўрганиб келишган.
Маълум бўлишича, эндиликда коронавирусга тест топшириб, натижаларни 3 кун кутиш шарт эмас. 24 соат давомида натижалар аниқ бўлади. Бундан ташқари, лабораторияда 15 дақиқа ичида қон таҳлилларини аниқлаш мумкин.