Меню

Қашқадарё

23.06.2020 1328

КОСОНДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МАЖБУРИЙ ИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШДИМИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Косон тумани адлия бўлими томонидан мониторинг ўтказилган.

Ўрганишлар давомида тумандаги 94-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда компьютер коллежи раҳбарлари томонидан қўл остидаги ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этганлиги ҳолатлари аниқланган. Натижада белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Қўл остидаги ходимларни ишлатган раҳбарлар кимга яхши кўринишни истаган - буниси номаълум, аммо ўқитувчилар ўз ҳақ-ҳуқуқини озгина билиши, талаб қилиши ҳам керак-да. Бундай ҳолатлар назорат органлари ўрганишлари чоғидагина ошкор бўлар, унгача ҳеч ким лом-мим демас экан, ўқитувчининг фақат ўз дарслари ҳақида қайғуриши борасида тайинли натижа бўлиши қийин.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!