Меню

Қашқадарё

20.03.2023 8201

Косон тумани: Янги кунга хос бунёдкорлик ва яратувчанлик руҳи

Наврўз айёмига хос янгиланиш ва бунёдкорлик руҳини, она заминга меҳр ва эътибор, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни ифода этадиган, кишиларни бугунги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаб, атроф-муҳит ҳамда унинг неъматларини асраб-авайлашга, эзгу орзу-мақсадлар билан яшашга ундайдиган катта байрам тадбири Косон туманидаги “Ёшлар ҳиёбони” истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди.

Халқ сайли ўтказилган кунда тумандаги энг йирик саноат корхоналаридан бири –  “Бунёдкор” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган янги лойиҳа тақдимоти ҳам ташкил этилиб, туман ҳокими Асрол Бойқараев иштирокида матбуот анжумани уюштирилди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!