Меню

Қашқадарё

17.06.2020 2635

“КОСОН БАХТ ТЕКСТИЛЬ” ВА “ОҚСАРОЙ КЛАСТЕР” ҚОШИДА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАР ТУЗИЛИШИ МУМКИН

Ўзбекистон Республикакси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (бета-версия) порталида ҳукуматнинг “Пахта-тўқимачилик кластерлари қошида илм-фан ютуқлари ва янги инновацион технологияларни жорий этиш бўйича илмий марказлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада мамлакатимизда фаолият юритаётган 22 та пахта-тўқимачилик кластерлари қошида инновациялар, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказлар тузилиши белгиланган. Улар сафида вилоятимиздан иккита - Косон туманидаги “Косон бахт текстиль” ҳамда Шаҳрисабз туманидаги “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамиятлари ҳам бор.

Ташкил этиладиган илмий марказлар ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ғўзани янги турдаги минерал ва органик ўғитлар билан замонавий агротехнологияларни қўллаган ҳолда озиқлантириш самарадорлигини ошириш, ғўзани томчилатиб суғориш ҳамда сув ва ресурстежамкор технологияларни жорий қилиш, ғўзанинг янги, истиқболли серҳосил нав ва дурагайларини, синаш, танлаш, уларнинг уруғчилигини кенг йўлга қўйиш ва шу каби соҳаларда илмий изланишлар олиб боради.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!