Меню

Қашқадарё

07.04.2016 2813

КОРТДА КУЧЛИЛАР БАҲСИ

Эркаклар баҳс олиб бораётган “Фьючерс” туркумидаги ва аёллар беллашаётган ITF таснифига кирувчи мазкур турнирларнинг ҳар бири соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мусобақаларнинг бош соврини учун жаҳоннинг 22 давлатидан келган 150 нафардан ортиқ теннисчи кураш олиб бормоқда.

Эътиборлиси, ўтказилаётган баҳсларда 36 нафар сара спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилаяпти. Улар орасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Нигина Абдураимова ҳамда вилоятимиз вакиллари Гўзал Юсупова ва Мадина Ҳатамова ҳам бор.

Эркаклар ўртасидаги учрашувларда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг учинчи рақамли теннисчиси Темур Исмоилов,   халқаро турнирларда бир қатор ғалабаларга эришаётган Санжар Файзиев, жорий йилги “Australian Open - 2016” халқаро турнирининг кумуш медали соҳиби Жўрабек Каримов каби маҳоратли теннисчиларимизнинг мақсади - фақат ғолиблик.

Эслатиб ўтамиз, мусобақалар ҳам яккалик, ҳам жуфтлик баҳсларидан иборат бўлиб, ғолиблар шу йилнинг 9 апрель санасида маълум бўлади.

Азизбек НОРОВ.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!