Меню

Қашқадарё

20.10.2022 2535

"Коррупциянинг қулоч ёйиши мутлақо тўхтатилди"

Хитойда сўнгги беш йилда ҳукмрон Коммунистик партия (КП)нинг 80 минг нафар аъзоси коррупцияга қарши кураш қоидаларини бузганлигини ихтиёрий тарзда тан олган. Бу ҳақда КПнинг интизомни текшириш бўйича марказий комиссияси котиби ўринбосари Сяо Пэй маълум қилди, дея хабар тарқатган Associated Press.

Қайд этилишича, партия охирги 10 йил давомида қарийб 5 миллион нафар (жами аъзолари сони 96 миллион нафар) аъзоларига нисбатан эҳтимолий коррупция факти бўйича текширув ўтказган. Бироқ, атиги 553 ҳолатда жиноят иши қўзғатилган.

"Коррупциянинг қулоч ёйиши мутлақо тўхтатилди. Мақсадли сиёсат ва кучли босим сўнгги беш йилда 80 минг нафар партия аъзосини қоидабузарликни ихтиёрий тан олишга мажбур қилди", деган Сяо Пэй Компартиянинг XX съездида.

Маълум қилинишича, ушбу даврда коррупция учун жазоланганларнинг аксарияти (89 фоизи) бундай қонунбузарликни қайта содир этган. Си Цзинпин 2012 йилда партия Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига киришганидан буён эса КПнинг жами 207 минг нафарга яқин аъзоси турли йўсинда жазоланган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!