Меню

Қашқадарё

12.07.2016 2064

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҲАМКОРЛИК

Унда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда коррупция тушунчаси, унинг тарихий илдизлари, давлат ва фуқароларга етказадиган иқтисодий зарари, коррупция турлари ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишда ОАВ ва ННТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, давра суҳбатида коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва бу борада ОАВ, ННТ ва давлат органлари вакиллари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатиш принциплари хусусида ҳам сўз юритилди.

Таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашиш бугунги дунё ҳамжамиятининг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бирига айланган. Унга қарши туриш учун ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиши, қонунларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиши даркор. Оммавий ахборот воситалари эса бу йўлда уларга энг яқин кўмакчи бўла олади.

Тадбир давомида ОАВда коррупцияга қарши курашиш масалаларини ёритиш, журналистик текширув ўтказиш тамойиллари ва ҳуқуқий мавзуни ёритишга қўйиладиган талаблар, журналист хавфсизлигини кафолатлаш бўйича қонунчилик меъёрларига доир миллий ва халқаро тажриба, мавзуга доир материалларнинг ёритилиши қизғин муҳокама этилди.

Давра суҳбати ўзаро савол-жавоб, баҳс-мунозара тарзида ўтди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!