Меню
Қашқадарё
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
Қайд этилганидек, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилади.
- Коррупция жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги қонунларга ишончсизлик, уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган иллатдир, - деди ҳарбий қисм командири Ш.Абдураҳмонов. – Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, агар давлат органлари тизимида коррупцияга қарши ўз вақтида кескин чоралар кўрилмаса, давлат қанчалик ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлмасин, у ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутади.
Тадбирда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, бундай ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги атрофлича тушунтирилди. Ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Т.ПЎЛАТОВ