Меню
Қашқадарё
Коронавирус пандемияси: ҳаммаси тугашига яқин қолди(ми?)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг covid-19га қарши курашиш бўйича махсус вакили Дэвид Набарро "омикрон" штамми тарқалиши ортидан дунёда кейинги уч ой катта эҳтимол билан қийин кечишини тахмин қилди. Шу билан бирга, у ҳаммаси якун топишига яқин қолганига ишонади.
Эксперт ҳозирча коронавирус ривожланишда давом этар экан, вируснинг "омикрон"дан ташқари бошқа вариантлари ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини инкор этмайди. Бироқ, Дэвид Набарро прогнози бўйича, қийинчиликлар фақат яқин уч ойда кузатилади, шунинг учун одамлар кундалик фаолияти, ҳаёт тарзига кескин таъсир қилувчи жиддий чекловлар киритилиши даргумон.
Шунингдек, ЖССТ вакили Ғарбий Европа давлатларининг соғлиқни сақлаш хизматлари вирус юқтирган беморлар оқими сабаб юзага келаётган қийинчиликларни енгиб ўтаётганини таъкидлаган. Бироқ дунёнинг бошқа бир қатор мамлакатларидаги тиббиёт муассасалари аллақачон ортиқча юклама билан ишлаяпти, деб ёзади "Интерфакс".
Маълум қилинишича, бутун пандемия даврида дунё бўйича 307,9 миллиондан кўпроқ вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланган ва 5,5 миллион нафардан ортиқ одам covid-19 оқибатларидан вафот этган.