Меню
Қашқадарё
КОРХОНА ФАОЛИЯТ ТУРИ КЕНГАЙМОҚДА
Энг муҳими, бугун ўз ишида ушбу жиҳатларга асосий эътибор қаратаётган тадбиркорлар юртимизда кўплаб учрайди. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматлар истеъмол бозорида рақобатбардошлиги ва харидоргирлиги билан ажралиб тургани шундан.
Қарши шаҳридаги “Photo Еxpress” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси асосан полиграфия хизмати кўрсатишга ихтисослашган. Ҳозирги вақтда ушбу тадбиркорлик субъекти томонидан деярли барча турдаги ноширлик маҳсулотлари тайёрланмоқда.
- Ишлаб чиқаришнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш доимий диққат марказимизда, - дейди корхона раҳбари Зафар Турдиалиев. – Яқинда корхонамизга Германияда ишлаб чиқарилган 2 та рақамли ускуна олиб келдик. Натижада турли ўлчамдаги суратлар босиш, альбом тайёрлашда ишимиз янги даражага кўтарилди, имкониятимиз янада ошди. Даромадимиз ҳисобидан фаолиятимиз қамровини кенгайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Бироз аввал муҳим бир истиқболли лойиҳани амалга оширганимиз бунинг исботидир. Қарийб 900 миллион сўм маблағ эвазига Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар асосида картон қути ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Лойиҳамиз муваффақиятли рўёбга чиққач, 10 нафарга яқин кишини иш билан таъминладик.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, цехда ишлаб чиқариш жараёнларининг асосий қисми компьютерлаштирилган дастур асосида амалга оширилади. Шунингдек, мавжуд технологиялар картон юзасига сурат ёки ёзув босиш имконини беради. Вилоятимиздаги тадбиркорлик субъектлари ушбу маҳсулотларнинг асосий харидори саналади.
М.ЖЎРАЕВ
Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.