Меню
Қашқадарё
Озиқ-овқат инқирози: гўшт ўрнини шиллиққурт ва қўнғиз босади
Томск давлат университети (ТДУ) олимлари шиллиққурт ва шохли қўнғиз гўштдан кўра фойдалироқ эканлигини аниқладилар, дея хабар тарқатди "Новости" агентлиги. Улар эҳтимолий озиқ-овқат инқирозига тайёрланиш мақсадида янги маҳсулотларни излаш жараёнида шундай хулосага келишган.
"Умуртқасизлардан таомда фойдаланиш нафақат Осиё мамлакатларида, балки Европа учун ҳам тенденцияга айланаяпти. Ҳайвон оқсили инсоннинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун муҳим зарурат. Шу нуқтаи назардан, умуртқасизлар - энг оптимал вариант", дея ҳисоблайди лойиҳа раҳбари, Россия фанлар академияси Сибир бўлими Ҳайвонлар систематикаси ва экологияси институти етакчи илмий ходими Сергей Чернышев.
ТДУ биологлари бир неча турлар - кулранг ва малла шиллиққуртлар, шохли ва тилла қўнғизларнинг озуқавийлик қийматини ҳисоблаб чиқишган. Маълум бўлишича, уларнинг озуқавийлик қиймати чўчқа ва мол гўштиникидан ортиқроқ. Мисол учун, шиллиққурт биомассасида одамлар одатланган гўшт маҳсулотларида учрамайдиган хитин моддаси, углеводлар, ёғда эрувчан А ва Е витаминлари мавжуд. Қўнғизлар эса жуда кўп миқдордаги оқсил манбаи, таркибидаги микроэлементлар, витаминлар ва тўйимлилик кўрсаткичлари бўйича шиллиққуртлар билан деярли бир хил.