Меню

Қашқадарё

10.08.2023 5659

Комада ётган эркак таниқли қўшиқчи билан "учрашди ва бойиб кетди"

Шотландиялик фуқаро инсультга учраб, кома (оғир беҳушлик ҳолати) вақтида бойлик ва қўшиқчи Рианна билан учрашув ҳақида галлюцинация (ҳақиқатда бўлмаган ҳодиса ва нарсаларни кўриш, эшитиш, сезиш) бўлди. Бу ҳақда Daily Express хабар қилган.

Манба маълумотларига кўра, 42 ёшли эркак 14 ёшидан буён гиёҳванд моддалар ва алкоголга қарамликдан азият чекиб келган. Баҳорда у жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик ичиб, ҳушини йўқотган. 

Шотландияликни икки кун алоқага чиқмаганидан хавотирланган онаси кўриб қолган. Эркак шифохонага жойлаштирилган. Кейинроқ унинг икки марта инсульт ўтказгани маълум бўлган. Бемор кейинги беш ҳафтани сунъий комада ўтказган. Шу давр мобайнида унда машҳур қўшиқчи билан учрашув ва 50 минг фунт ютиб олгани ҳақида галлюцинация бўлган.

Ўзига келганда эркак жуда хафа бўлган. Шифохонада у яна икки ой вақтини ўтказган. Айни вақтда унинг чап қўли ҳаракатида муаммо кузатилаётгани маълум қилинган. Воқеадан сўнг у алкоголли ичимликлар ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолидан воз кечган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!