Меню

Қашқадарё

24.12.2016 2433

КОЛЛЕЖДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР – СОТУВДА

 

Ҳозирда нон, макарон ва қандолат цехларимиз ишлаб турибди. Тайёрлаган маҳсулотларимизни ҳудуддаги бир нечта савдо шохобчаларига шартнома асосида етказиб бераяпмиз.

Мафтуна Сайнабиева коллежнинг нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш техник-технологи йўналишида таҳсил олади. У ўз соҳаси бўйича етук мутахассис бўлишга аҳд қилган ва бунинг учун ҳозирданоқ ўқишни бевосита амалиёт билан уйғунлаштириб олиб бормоқда.

- Дарҳақиқат, ўқувчиларимизнинг ишлаб чиқаришга қизиқиши жуда баланд, - дейди коллежнинг махсус фан ўқитувчиси Ўғилой Темирова. - Улар замонавий дастгоҳ ва цехларда ишлашни аллақачон пухта ўзлаштириб олишган. Ҳатто дарсдан сўнг ҳам цехга келиб, нон, турли пишириқлар тайёрлашга жуда қизиқишади.

Албатта, бугунги мутахассис ўз йўналишига оид пухта билимга ва уни бевосита амалиётга қўллаш кўникмасига эга бўлиши керак ва бу давр талаби. Коллежда соҳага ана шундай тайёр кадрлар тайёрлаб беришга жиддий эътибор қаратилгани эса айни муддао.

Ж.БОЙМУРОДОВ

***

Суратларда: коллеж ўқувчилари амалиётда

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!