Меню
Қашқадарё
28.09.2021
1863
Клуб футболчиларнинг геномини ўрганмоқчи
Genotek тиббий генетика маркази ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳамкорликда тадқиқот ўтказади. Ишнинг мақсади - футболчилар геномини ўрганиш.
Мажмуавий генетик тадқиқотларда клубнинг асосий таркиб ўйинчилари ва бошқа жамоалар футболчилари қатнашади. Изланишларда инсоннинг келиб чиқиши, саломатлиги, узоқ умр кўриши, спортдаги маҳорати, дори қабул қилиш ва ҳар хил таомларга қарши таъсирини акс эттирувчи минглаб генлар ўрганилиши кўзда тутилган.
Тадқиқот якунида мутахассислик ДНКси ҳосил қилинади, дейилади "Спорт-Экспресс" хабарида.
Изланишлар натижалари касалликлар профилактикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. Шунингдек, табиатан спортга қобилиятли шахсларни аниқлаш мумкин бўлади.