Меню
Қашқадарё
“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Миллий дастурига мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили апрель ойида китобхонлик ҳафталиги ўтказиб келинмоқда.
Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида жорий йилда “Китобсевар миллат” шиори остида ташкил қилинаётган III Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, аҳолининг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида фикр билдирдилар.
10–14 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида ранг-баранг ва қизиқарли тадбирлар, театрлаштирилган томошалар, китоб ярмаркалари, янги китоблар тақдимот ва кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.
Собир НАРЗИЕВ