Меню
Қашқадарё
КИТОБДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ 25 КИШИГА ЕТДИ, УЛАРНИНГ 17 НАФАРИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ
Хабарингиз бор, Китоб туманидан жами 73 киши вилоят юқумли касалликлар шифохонасида карантинга олинган, уларнинг 5 нафарида касаллик тасдиқланган эди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, карантинга олинганлар ичидан яна 20 кишида касаллик тасдиқланган.
Ҳозирги пайтда туманда жами касалланганлар сони 25 нафарга етди. Шулардан 17 нафари тиббиёт ходимлари, қолган 8 нафар фуқаро Тошкентдан оғир аҳволда Китобга, яъни уйига қайтиб келиб, тез ёрдам машинаси орқали шошилинч равишда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган, барча тиббий ёрдам чоралари кўрилишига қарамай, касалликнинг оғир аломатлари туфайли вафот этган бемор билан мулоқотда бўлган яқинларидир.
Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида карантинга олинганлардан ташқари, туманда касаллик юқтирганлик ҳолати қайд этилгани йўқ.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари китоблик киши коронавирус эмас, балки ёндош касалликлар оқибатида вафот этганини маълум қилган эди.